Қорақалпоғистонлик олимлар полиэтилен қоплар утилизациясининг арзонроқ ва фойдалироқ йўлини таклиф қилди, деб хабар беради «Uz24.uz».
Полиэтилен қоплар утилизацияси барча мамлакатлар ва шаҳарлар учун энг долзарб экологик муаммолардан ҳисобланади. Бундай қоплар чириши учун бир неча юз йил талаб қилинади. Шунингдек, полиэтилен қоплар ўзидан зарарли моддалар ажратиб чиқаради. Хусусан, полиэтилен қоплар ёқилганда соғлиқ учун хавфли бўлган токсинлар ажралиб чиқади.
Бу муаммолар қорақалпоқ олимларини полиэтилен қопларни асфальт таркибига қўшиб, иккиламчи хомашё сифатида фойдаланишга ундади.
Олинадиган иккиламчи хомашё тротуар тоштахталари ҳамда асфальт учун самарали ва арзон қўшимча ҳисобланади.
Лаборатория синовлари тадқиқотчилар тахмини тўғри эканлигини тасдиқлади ҳамда сарф қилинадиган битум (нефтдан олинадиган смолага ўхшаш модда) миқдорини камайтирувчи технологияларнинг тежамкор эканлигини исботлади.
Изоҳ (0)