Art Expo Service компанияси ҳамда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси таклифига биноан Тошкентга ташриф буюрган парижлик модельер Давид Винсен Камуглио 21 январь куни Osiyo Grand саройида бўлиб ўтган Angish модалар фестивалида ўзининг янги либослар коллекциясини тақдим этди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Ташриф доирасида модельер ёш ўзбек либос дизайнерлари билан мулоқотда бўлди.
У Камоллиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Республика рассомлик коллежида маҳорат дарсларини ўтказди.
Изоҳ (0)