27 январь куни Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида 80 йиллар юлдузлари иштирокида бўлиб ўтиши керак бўлган концертда фақатгина ўзбек эстрадаси вакиллари иштирок этди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Ташкилотчилар шоуда Boney-M, Ottawan, «Комбинация» гуруҳлари, Наталя Гулкина, Алиса Мон иштирок этишини эълон қилган бўлса ҳам, нимагадир Муниса Ризаева, Шуҳрат Воҳидов сингари хонандалар саҳнага чиққан. Бу ҳақдаги хабар Facebook’даги «Potrebitel.uz» ва «Обшественний контрол» гуруҳларида қизғин муҳокамага ва танқидларга сабаб бўлган.
Залда ҳозир бўлган томошабинлар ташкилотчилар концерт бошланиши олдидан юлдузлар ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли келмаганини маълум қилганини ёзган. Кўпчилик концертга кириш чипталарини арзон деб бўлмаслигини таъкидлаган. Жумладан ўрта қаторлар чипталари нархлари 400 минг сўм, олд қаторлар бундан ҳам қиммат бўлган. Муҳокама иштирокчилари бу ҳолатда фирибгарлик содир этилган бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб, бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш лозимлигини қайд этган.
Изоҳ (0)