Тошкент вилояти хотин-қизлар қўмитаси қошида ташкил этилган «Аёллар маслаҳат маркази»нинг Зангиота тумани филиали иш бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда таълим ва тиббиёт соҳалари масъуллари, бир қатор ташкилот ва муассасалар вакиллари, фаол хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
«Аёллар маслаҳат маркази»да хотин-қизларнинг ижтимоий-маданий ҳаётда тўлақонли иштирокини таъминлашга кўмаклашилади, бу борада амалий ёрдам кўрсатилиб, зарур тавсиялар берилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу хизматлар бепул бажарилади.
Изоҳ (0)