«Йилнинг энг яхши футболчиси» ва «Йилнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси ўз якунига етди ва икки номинацияда кучли учлик аниқланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати.
Унга кўра, Ўзбекистоннинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси бўлишга Виталий Денисов («Локомотив» Москва), Одил Аҳмедов («Краснодар») ва Жамшид Искандеров («Пахтакор») даъвогардир.
Йилнинг энг яхши футболчиси номи Ўзбекистон Футбол Федерациясининг февраль ойида ўтказиладиган йил якунларига бағишланган тадбирида эълон қилинади.
Изоҳ (0)