Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида Янги йил байрамини нишонлаш ичкиликбозлик туфайли қайғули якун топди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Қаттиқ маст бўлган эркаклардан бири таниши билан муносабатларига ойдинлик киритиб олмоқчи бўлади. Уни тинчлантиришга уринишларнинг ҳаммаси бесамар кетди. Оқибатда у қўлига пичоқ олиб, танишининг кўксига санчди.
Натижада жабрланувчи Янги йилни шифохонада кутиб олишига тўғри келди. Маст безори эса ички ишлар бўлимига келтирилиб, ўз ҳаракатларига тушунтириш беришига тўғри келди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)