Samsung’нинг янги флагман смартфони — Galaxy S6 2—5 март кунлари Барселонада бўлиб ўтадиган Mobile World Congress технокўргазмаси доирасида тақдим этилади, дея хабар бермоқда «Российская газета» BGR.com’га таяниб.
Смартфон 5,1 дюймли Quad HD (577 dpi) дисплейи, 20 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камерага эга бўлди. Ички хотира ҳажми 32, 64 ва 128 гигабайтни ташкил этади. Бундан ташқари, қурилмада тезкор қувват олиш функцияси бўлиб, у 10 дақиқа ичида смартфонга тўрт соатлик «ҳаёт» қўшиб беради.
Янги флагман смартфонида Samsung Американинг Qualcomm компанияси чиқарадиган Snapdragon процессорларидан воз кечади, бунинг ўрнига ўзи ишлаб чиқаётган Exynos чипларидан фойдаланади.
Изоҳ (0)