• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда асаларичилик субъектлари сони 6 йил ичида 536 тага етди

     Сурхондарё вилоятида асаларичиликни ривожлантириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, деб хабар берди ЎзА.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    2008 йили вилоятда 60 асаларичилик субъекти фаолият кўрсатган бўлса, 2014 йилда уларнинг сони 536 тага етгани ҳам фикримиз тасдиғидир. Соғлом бола йилида вилоят асаларичилари томонидан 500 тоннадан ортиқ табиий, шифобахш ва арзон асал маҳсулоти етиштирилди.

    Вилоят марказий ўрмон хўжалигидан олинган маълумотларга кўра, тармоқни қўллаб-қувватлаш, ички бозорни арзон, сифатли маҳсулот билан таъминлашга қаратилаётган алоҳида эътибор шифобахш, тўйимли табиий неъмат ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиришда ютуқлар омили бўлмоқда. Ўтган йили соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш учун тижорат банклари томонидан ажратилган 268 миллион сўм имтиёзли кредит эвазига 4 минг 638 янги асалари оиласи ташкил этилди. Барча тоифадаги асаларичилик хўжаликларида асаларилар сони 32 минг оилага етди.

    Айни пайтда асаларичилик хўжаликларига хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш ҳам доимий эътибор марказида бўлиб келмоқда. Бойсун туманида асаларичилар учун иш қуроллари ва бошқа жиҳозлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилаётир. Ариларни қиш мавсумидан беталафот олиб чиқиш, имтиёзли нархларда ари озуқаси – шакар етказиб бериш масалалари ўз вақтида ҳал этилмоқда. Бозорларда асаларичиларнинг савдо қилиши учун етарли шароит яратилмоқда. Бойсун, Шеробод ва бошқа туманларда асал билан савдо қиладиган замонавий дўконлар бунёд этилди. Тажрибали мутахассислардан иборат гуруҳ аъзолари асаларичилик субъектлари фаолиятини ўрганиб, амалий ёрдам кўрсатаётир. Улар янги қўлланмалар билан таъминланиб, семинар машғулотлари ўтказилмоқда.

    – Асаларичиликнинг ўзига хос гашти бор, – дейди Узун туманидаги «Соф осиё асали» хусусий корхонаси раҳбари Ойбек Сулаймонов. – 160 оила асаларини парваришламоқдамиз. Ўтган йили уч тоннага яқин табиий асал етиштириб, арзон нархларда истеъмолчиларга етказиб бердик. Ҳозир ариларни қиш мавсумидан беталафот олиб чиқиш ҳаракатидамиз. Шу йилдан ишлаб чиқариладиган маҳсулотимизнинг бир қисмини хорижга экспорт қилишни мўлжалламоқдамиз. Тоғ ва тоғолди ҳудудларида қуёш нурига тўйинган турли гуллардан олинган асалнинг шифобахшлиги ва қуввати юқорилиги маҳсулотимиз харидоргирлигини таъминлаётир.

    Шифокорларнинг фикрича, асал инсон учун нафақат табиий тўйимли озуқа, балки кўплаб касалликларни даволашда қўлланиладиган ғоят шифобахш неъматдир. Асални меъёрида истеъмол қилиб юриш ошқозон-ичак касалликларининг олдини олади, иммунитетни оширади. Биологик фаол моддаларга жуда бой бу маҳсулот инсоннинг қон босимини меъёрлаштириш хусусиятига ҳам эга. Асалари муми, елими (прополис) ва сути ҳам шифобахш маҳсулот сифатида замонавий тиббиётда кенг қўлланилаётир. Фармацевтикада дори-дармон сифатида ишлаб чиқарилаётган она ари сутида тўрт турдаги V, Е витамини, аминокислоталар мавжуд.

    Сурхон воҳаси ари боқиш, кўпайтириш ва маҳсулот етиштириш учун жуда қулай ҳудуд. Айниқса, ғўза, янтоқ каби ўсимлик гуллари табиий глюкозага бойлиги билан ажралиб туради. Шу боис бундай гуллардан олинган асал кўпчиликка маъқул келмоқда.

    – Қиш – асаларичилар учун ғоят масъулиятли мавсум, – дейди вилоят асаларичилар уюшмаси раиси Холида Эсонова. – Ариларнинг совуқ кунларни хотиржам ўтказишида кузда варроатоз канасига қарши курашиш ва етарли миқдорда озуқа базасини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Буни яхши билган асаларичиларимиз мумкатакларда қишга етарли асал қолдиришни анъанага айлантирган. Арининг қишда қандай озиқланиши мавсумнинг илиқ ёки совуқ келиши билан бевосита боғлиқ. Шу боис ариларнинг қўшимча озуқа базаси яратилаётгани тармоқни янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Президентимиз раҳнамолигида соҳани ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор аҳолини арзон ва шифобахш маҳсулот билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

    22.01.2015, 08:23   Изоҳ (0)   6915
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сергелида электр иситиш печидан чиққан ёнғин туфайли уй эгаси ҳалок бўлди

    22.01.2015, 08:19

    «Навоий» ЭИИЗда 2015 йилда 15,5 млн долларлик лойиҳалар ишга туширилади

    21.01.2015, 15:57

    Тошкентдаги Инҳа университетида 5 йилдан сўнг 2000 талаба таҳсил олади

    21.01.2015, 12:15

    Россияда йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган Ўзбекистон фуқароси 4 йилга қамалди

    20.01.2015, 13:48

    Ўзбекистон автосалонларида мотоцикллар ҳам сотила бошлайди

    20.01.2015, 11:24

    Тошкентдаги Успенский кафедрал соборида Чўқинтириш байрами нишонланди

    20.01.2015, 10:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.