GM Uzbekistan Хоразмда соатига бештадан Damas йиғадиган Damasweldingline линиясини модернизацийта қилиш эвазига эндиликда шунча вақт ичида саккизта Damas йиғмоқда. Бу ҳақда «12news.uz» хабар берди.
Қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш директори Исмоилжон Назировнинг сўзларига кўра, Хоразмда Orlando автомобилларини ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Иккала лойиҳа ҳам Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллиги арафасида муваффақиятли амалга оширилган.
«Народное слово» газетасининг маълумотларига кўра, GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқариш линияларини модернизация қилиш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)