Жанубий Кореянинг Осиё Кубогини ёритиб бораётган нашрларидан бири The Fact турнирнинг биринчи тур қаҳрамонлари сифатида 3 нафар дарвозабонни эътироф этди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Корейс интернет нашри Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров ҳақида фикр юритади. Қизиғи шундаки, Игнатий Нестеровни Болгариянинг «Локомотив» клуби аъзоси дея келтирган:
«Ўзбекистон — КХДР ўйини қаҳрамонларидан бири, шубҳасиз, Ўзбекистон дарвозабони Игнатий Нестеровдир. Болгариянинг машҳур ‘Локомотив’ клуби аъзоси, 31 ёшли Нестеров 90 дақиқа давомида дарвозани қўриқлади. Айниқса, сўнгги сонияларда Пак Кванг Рёнг (‘Базел’, Швейцария, 22 ёш)нинг бош билан берган зарбасини қайтаришга эришди. Тез фикрлаш ва жамоадошларини бошқара олиш ҳам Нестеровга хос ажойиб хусусият».
Бундан ташқари, нашрда Жанубий Корея ҳамда Хитой терма жамоалари дарвозабонлари ҳам 1-тур қаҳрамонлари сифатида тилга олинган.
Изоҳ (0)