Бухоро шаҳридан 30 километр узоқликдаги «Тўдакўл» трассасида Ватан ҳимоячилари куни арафасида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Бухоро вилояти кенгаши томонидан ҳар йили ташкиллаштириладиган мотокросс бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Восточний экспресс».
10 январь куни бўлиб ўтган мусобақада «Ватанпарвар» ташкилотининг 10 та шаҳар ва туман автомобиль мактаблари жамоаси таркибида 80 нафар спортчи ва техниклар, шунингдек қўшни Навоий вилояти вакиллари иштирок этди.
Якунда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Қоракўл тумани, иккинчи ўринни Олот тумани, учинчи ўринни Бухоро шаҳри автомобиль мактаби вакиллари эгаллади. Якка баҳсларда эса деярли барча туман ва шаҳарлар ҳамда Навоий вилояти вакиллари ҳам совриндор бўлди.
Изоҳ (0)