Франциянинг Иль-де-Франс вилоятидаги Сен-э-Марн департаменти ҳудудида номаълум шахслар бир неча кишини асирга олди, деб хабар бермоқда RTL радиоканали. Асирлар сони ва қурбонлар бор-йўқлиги ҳақида ҳозирча маълумот мавжуд эмас.
Аввалроқ, Даммартен-ан-Гоэль шаҳрида Париждаги Charlie Hebdo сатирик ҳафтаномасига ҳужум уюштирганликда айбланаётган ака-укаларни қидириш учун ўтказилаётган операция жараёнида отишма содир бўлгани хабар қилинган.
Изоҳ (0)