6 январдан 7-га ўтар кечаси Ўзбекистон бош православие ибодатхонаси — Тошкентдаги Успенский кафедрал соборида Рождествога бағишланган байрам ибодати бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Литургия Ўрта Осиё митрополит округи раҳбари Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий томонидан олиб борилди.
5000 дан зиёд киши иштирок этган ибодатдан сўнг митрополит Викентий диндорларга мурожаат қилиб, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон (ушбу мамлакатлар епархиялари Ўрта Осиё митрополит округига бирлашган).
Рождество тантаналари Тошкентда 15 январгача давом этади. Байрам тадбирлари доирасида Рождество концерти ва болалар учун архиерей арча байрамлари ўтказилади.
Изоҳ (0)