Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган Charlie Hebdo сатира газетаси биносида номаълум шахслар ўт очиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Бундан ташқари, гувоҳлар яна 5 киши жароҳат олганини маълум қилган. Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, Калашников автоматлари ва гранатомёт билан қуролланган икки нафар шахс Парижнинг 11-мавзесида жойлашган офисга кириб олган.
Шунингдек, улар автомобилда қочишга уринаётган вақтда кўчада пиёдани ҳам уриб кетган.
Изоҳ (0)