Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Ҳусайн 2015 йилда Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) президенти лавозимини эгаллашга даъвогарлик қилмоқда, деб хабар берди ТАСС.
Ҳозирда Али бин Ал-Ҳусайн ФИФА вице-президенти лавозимига эгалик қилиши билан бирга, Иордания ва Ғарбий Осиё футбол федерацияларига раҳбарлик қилади.
«Мен жамоатчилик эътиборини охирги можаролардан яна спортга қайтариш вақти келгани учун ФИФА президенти вазифасини эгаллашга қарор қилдим. Бу осон қарор бўлмади. Мен сўнгги бир неча ой давомида ФИФАдаги нуфузли ҳамкасбларим билан ўтказган кўп сонли музокаралардан сўнг шу тўхтамга келдим», − дея қайд этди Али бин Ал-Ҳусайн.
ФИФА президенти сайловлари 2015 йилнинг май ойида бўлиб ўтади. Ушбу лавозимга шунингдек, амалдаги ФИФА президенти Йозеф Блаттер ҳамда ташкилотнинг собиқ бош котиби Жером Шампань ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Изоҳ (0)