Испаниянинг Marca газетаси ўз ўқувчилари ўртасида «Барселона» президенти Хосеп Бартомеунинг иши юзасидан сўровнома ўтказди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Сўровнома орқали аксарият мухлислар Бартомеу олиб бораётган ишлардан норози экани аниқланди. «Бартомеу янги президентлик сайловларини чақириши ва унинг ўзи истеъфо беришини хоҳлайсизми?» деган саволга 86 фоиз мухлис ижобий жавоб берган.
Эслатиб ўтамиз, примеранинг 17-турида «Барселона» «Реал Сосьедад»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди, шундан сўнг клубнинг спорт директори Андони Субисаррета истеъфога чиқарилди, ундан кейин эса ёрдамчиси Карлес Пуйоль ҳам истеъфо берди.
Изоҳ (0)