Россияда Daewoo бренди остида сотиладиган GM Uzbekistan автомобилларининг, шунингдек Хитойнинг Great Wall автомобилларининг нархлари арзонлашди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Ўзбек автомобиллари русумига қараб 40 – 70 минг рубль (тахминан 600 – 1000 доллар)га арзонлашган. Қайд этилишича, декабрь ойи ўрталарида Daewoo автомобиллари 30 фоизга қимматлашган бўлиб, нархларнинг арзонлаштирилиши маркетинг юриши сифатида баҳоланмоқда.
Эн арзон автомобиль русуми – Matiz нархи 290 минг рубль (тахминан 4500 доллар) бўлса, Nexia 325 минг рубль (5000 доллар), Gentra эса 448 минг рубль (тахминан 7500 доллар) қилиб белгиланган.
Изоҳ (0)