Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик кенгаши Фаластинни давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилмади, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Фаластин давлатини тан олиш тўғрисидаги резолюция лойиҳаси БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига 17 декабрь куни киритилган эди.
Россия лойиҳани қўллаб-қувватлаб, бу Фаластин – Исроил можаросига чек қўйишга ёрдам беришига ишонишини маълум қилган бўлса, АҚШ бу Исроил фуқаролари хавфсизлигини таъминламаслиги важидан резолюция қабул қилиниши учун овоз бермаслигини қайд этган.
Изоҳ (0)