Ўзбекистонда Huawei компаниясининг энг кучли смартфонларидан бири, сентябрь ойида IFA−2014 кўргазмасида тақдим этилган Ascend Mate 7 модели сотила бошланди, деб хабар бермоқда «Mobinfo.uz».
6 дюймли in-cell LTPS дисплейи, 1,8 ГГц частотага эга тўрт ва 1,3 ГГц частотага эга тўртта чипсетдан иборат Huawei Kirin 92 процессорига ва 4100 мА·соат қувватли батареяга эга смартфон корпусининг 95 фоизи металлдан ишланган, қалинлиги 7,9 мм ва оғирлиги 185 граммни ташкил этади.
Смартфонга 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира, 5 мегапиксели олд ва 13 мегапикселли бармоқ излари сканерига эга Sony орқа камераси ўрнатилган. Телефон LTE Cat 6 (4G) технологиясида ҳам ишлайди. Уни «Флешка»дан 1 миллион 800 минг сўмга харид қилиш мумкин
Изоҳ (0)