Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов «Россия 24» телеканалига берган интервьюсида унга «Ведомости» газетасини сотиб олишни таклиф қилишганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
«Йўқ, буни ҳар доим таклиф қилишларига қарамай газетани сотиб олишни ўйламаганман. Мен бунда ўзим учун маъно кўрмаяпман. Иккинчидан, деярли бошқа ҳеч нарсани сотиб олишни истамаяпман», − деди асли ўзбекистонлик миллиардер. «Ведомости» газетасидаги ўзининг 33 фоизлик улушини сотиш эҳтимолини 2013 йил кузида Финландиянинг Sanoma медиахолдинги маълум қилган эди.
Sanoma газетани The Wall Street Journal таъсисчиси ҳисобланган Dow Jones ҳамда The Financial Times муассиси FT Group билан ҳамкорликда чоп этади. Газетани сотиб олиши мумкин бўлган номзодлар қаторида Михаил Прохоровнинг Онэксим гуруҳи, инвестор Питер Герви ва Qiwi тўлов тизими акциядори Борис Ким кўрсатилган.
Изоҳ (0)