Beeline мобил алоқа оператори алоқа сифатини яхшилаш мақсадида байрам кунларида баъзи хизматлардан вақтинчалик фойдаланиб бўлмаслигини маълум қилди.
Демак, 2014 йил 31 декабрь соат 18:00 дан кейинги кун соат 03:00 гача «Боғланиш мумкин» ва «Хабардор бўл» хизматлари, 2014 йил 31 декабрь соат 22:00 дан кейинги кун соат 01:00 гача *100#, *102#, *103#, *105#, *106#,*107#, *108#, *117# сўровлари бўйича ҳисобни текшириш хизматларидан фойдаланиб бўлмайди.
2014 йил 31 декабрдан 2015 йил 1 январга ўтар кечаси абонент тўлови ечиб олиниши ҳамда тариф режалари ва қўшимча хизматлар бўйича бонуслар ажратилиши тонгги соат 08:00 гача кечикиши мумкин. Ушбу даврда «Статус», «Beeline Эркинлик» ва «Бизнес Баланс» тариф режаларидаги бонусларнинг қолдиғини ишлатиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)