Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири Тошкентда ўта юқори тезликда ҳаракатланган автомобиль туширилган видеоёзувни тармоққа чиқарди.
Автомобильга ўрнатилган видеорегистратор орқали тасвирга олинган видеолавҳада дастлаб Captiva русумидаги автомобиль катта тезликда ўтиб кетган. Уни эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар автомобиллари таъқиб қилиб ўтган.
Видео остига қолдирилган изоҳларда гуруҳ аъзолари Captiva ҳайдовчисининг ушбу ҳаракатини кескин танқид остига олган. Айниқса, ушбу вазиятда йўлни пиёдалар кесиб ўтаётган вақтда содир бўлгани фойдаланувчиларнинг жаҳлига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)