Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилояти билан Фарғона водийсини туташтирувчи Қамчиқ довонида кескин об-ҳаво ўзгариши ҳақида огоҳлантирмоқда, деб хабар берди «12news.uz».
ФВВ хабарида айтилишича, «Ўзгидромет»нинг маълумотига кўра, 24−26 декабрь кунлари Қамчиқ довонида кучли қор бўрони бўлиши, 100-150 метргача кўриниш даржасининг ёмонлашуви ва секундига 20 метргача кучли шамол эсиши кутилмоқда.
Қамчиқ довони Ўзбекистоннинг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, Наманган вилояти Поп тумани ва Тошкент вилоятини боғлаб турувчи ягона автотранспорт йўл ҳисобланади. Бугунги кунда довонда 124 км узунликдаги «Ангрен-Поп» йўналиши бўйича электрлаштирилган темир йўл линиясининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга лойиҳада баландлиги денгиз сатҳидан 2,2 минг метрдан зиёд баландликда бўлган 19 километрлик темир йўл туннелини қуриш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)