Олий Мажлис Сенатида парламент палаталари ва Халқ депутатлари кенгашлари ўртасидаги электрон форматдаги узлуксиз ва самарали алоқани таъминловчи ягона интеграциялашган парламент тармоғи тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.
Аввалроқ «Ўзбекистонда икки палатали парламент тизимини янада мустаҳкамлаш ва маҳаллий Кенгашлар билан алоқаларни ривожлантириш» қўшма лойиҳаси бўйича Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги Молиявий битимни бир йилга чўзиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилинган эди.
Ушбу босқичда Ўзбекистон парламенти палаталарининг электрон порталларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, уларни электон ҳужжат айланмаси, электрон архивлар, «Қонун» ахборот-қидирув тизими каби бўлажак қуйи тизимлар билан бирлаштириш кўзда тутилмоқда. Дастур доирасида ҳозиргача Олий Мажлис ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси электрон кутубхоналари яратилди ва электрон тезаурус ишлаб чиқилди.
Изоҳ (0)