Microsoft компанияси 2014 йилда ўзининг Bing номли қидирув тизимидан энг кўп изланган мобил қурилмалар рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Mobinfo.uz сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Унга кўра 2014 йилда Bing’дан энг кўп изланган мобил қурилма Apple компаниясининг iPhone 6 смартфони бўлди. Ундан кейинги ўринлар эса Xbox One ўйин қурилмаси ва Fitbit номли фитнес гаджетига насиб қилди. Қуйида ушбу рейтингнинг юқори ўнлиги билан танишишингиз мумкин.
- iPhone 6
- Xbox One
- Fitbit
- iPad
- Surface Pro 3
- Kindle Fire
- Windows Phone
- Galaxy S4
- Chromecast
- Google Glass
Изоҳ (0)