Шоу-бизнес оламига қадам қўйганига анча вақт бўлган бўлса-да, орада узоқ вақт танаффус қилган хушовоз хонанда Сарвара санъат оламида кўринмай қолганди. Ҳаттоки, Сарвара энди ижод қилмайди, деган фикрлар ҳам қулоққа чалинганди, деб хабар бермоқда «Popcorn.uz».
Бироқ, хонанда бу каби миш-мишларга чек қўйиш мақсадида яна санъат оламига қайтганини маълум қилди. Ижодий танаффуснинг ўзига хос сабаблари бўлишига қарамай, айни кунда янгидан-янги тароналар устида ишлаётган Сарваранинг «Қиш» номли қўшиғи бугун, 5 декабрь куни «Ўзбегим таронаси» радиоси орқали премьера сифатида тақдим этилди. Таниқли шоир Хуршид Даврон қаламига мансуб бўлган шеър асосида яратилган қўшиқ учун Фарҳод Абдуллаев мусиқа басталаган.
Ижодкорнинг тингловчилари учун атаган бугунги совғаси айни мавсумбоп ҳисобланади. Яна шуни ҳам айтиб ўтиш жоиз, Сарвара айни вақтда ўзининг концерт дастурини тақдим этиш истагида водий бўйлаб уч кунлик гастрол сафарига жўнаб кетган.
2015 йилнинг январь ойида эса «Истиқлол» санъат саройида ўзининг навбатдаги яккахон концерт дастурини кўп йиллик, соғинган мухлислари учун тақдим этиш истагида.
Изоҳ (0)