АҚШ президенти Барак Обама томонидан имзоланган мамлакатдаги миллионлаб ноқонуний муҳожирларни қонунийлаштириш тўғрисидаги фармонни ноқонуний деб ҳисоблаган 17 та штат расмийлари федерал ҳукуматни судга берди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Президент ўзининг Конгресс томонидан тегишли тартибда қабул қилинган қонунларнинг ижросини кузатиш мажбуриятини инкор қилиб ва иммиграция қонунларини қайтадан ёзишга уринмоқда. Аслида унинг бундай ваколати йўқ», − деди ушбу ташаббус муаллифларидан бири, Техас бош прокурори Грег Эбботт.
Обама АҚШ конституциясини бузди деб ҳисоблаётган штатлар ҳукуматлари суд унинг фармонини блоклаб қўйишини истамоқда. Шунингдек, даъвогарлар «амнистия» тўғрисидаги қарор мамлакат жанубий чегарасидаги гуманитар инқирозни янада чуқурлаштиришидан хавотирланмоқда.
Изоҳ (0)