Тошкент шаҳридаги «Чилонзор» метро бекати яқинида автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари хабар берди.
Қайд этилишича, автобус орқасидаги мотор жойлашган қисми 1 декабрь кечаси ёниб кетган. Жабрланганлар бор-йўқлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Ёниб кетган автобус қайси йўналишда ҳаракатлангани ҳам ҳозирча номаълум.
Аввалроқ, 2014 йил 5 май куни Тошкент темир йўл вокзали яқинида 12-автобус, 24 июнь куни «Чорсу» бозори яқинида 89-автобус ва 14 июль куни «Дўстлик» метро бекати яқинида 148-автобус ёниб кетгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)