Samsung компаниясининг муҳандисларидан тузилган волонтёрлар жамоаси ҳаракат имконияти чекланганлар учун кўз ёрдамида бошқариладиган компьютер сичқончасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу лойиҳа EYECAN+ деб номланган ва у Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида синовдан ўтказиб кўрилди. Бунда туғма фалаж бўлиб туғилган ва Ёнсеи университетида онасининг ёрдами билан ўқиган ҳамда тамомлаган Ҳюнг-Жин Шин номли йигит Samsung’га ёрдам берган.
Шин «кўз сичқончаси» ёрдамида тахминан 200 та белгидан иборат бўлган тўртта гапни 20 дақиқа давомида ёзди. Бунда у бир марта хато қилди ва дарҳол уни ўчира олди. Шу билан бирга EYECAN+ фойдаланувчига бирор жойдан бошқа жойга олиб қўйиш имкониятини ҳам беради. Бу билан Angry Birds каби ўйинларни ҳам ўйнаш мумкин бўлади.
Samsung ҳозирча ушбу қурилмани сотиш ҳақида ҳеч қандай режа тузгани йўқ. Аммо унинг нархи 150 доллардан 500 долларгача бўлиши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)