• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Миржалол Қосимов грузиялик футбол фахрийлари билан жавоб учрашуви ўтказилишини маълум қилди

    Ўтган ҳафта «Пахтакор» фахрийлари сафида Тбилисининг «Динамо» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради «Uff.uz».

    «Пахтакор» ва «Динамо» фахрийлари учрашувидан. Фото: ЎФФ / Ҳасан Пирмуҳамедов

    «Пахтакор» ва «Динамо» фахрийлари учрашувидан. Фото: ЎФФ / Ҳасан Пирмуҳамедов

    Миржалол Қосимов ўйиннинг қизиқарли ўтганини қайд этди: «Жуда яхши учрашув бўлди, ёшлик дамларини ёдга олдик.

    Грузиядан Александр Чивадзе, Владимир Гуцаев, Отар Габелия каби футбол афсоналари келди. Улар билан қизиқарли суҳбат бўлиб ўтди. Яна ‘Алания’ сафида мен билан бирга тўп сурган Георгий Деметрадзе ва Михаил Кавелашвили ҳам келди. Собиқ жамоадошларим билан Владикавказда ўтказган даврларимизни эсга олдик. Ҳаммаси жуда яхши ўтди. Бундай баҳслар жудаям керак. Фахрийлар футболига эътибор берилиши ёқимли ҳолат.

    Аввало ташкилотчилик учун ‘Пахтакор’ клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Жамоа раҳбарлари ўртоқлик ўйини учун жуда яхши шароитларни яратиб берди».

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи мазкур ўйиндаги ўзбек футболининг яқин ўтмишдаги юлдузлари спорт формалари ҳақида ҳам фикр билдириб ўтди: «Тбилисиликларга қарши кечган баҳсда барчамизнинг фақат устимиздаги формамиз яхши эди (кулади). Жиддий оладиган бўлсак, футболчилик фаолиятимизни якунлаганимизга анча бўлди, жисмоний ҳолатимиз ҳам аввалгидек эмас. Шундай экан, спорт формамизнинг ҳам анча пасайиши табиий ҳолат. Аммо бундай ўйинлардан мақсад буткул бошқача бўлади. Биз имкон қадар футбол ўйнадик, ёшлик даврларини ёдга олдик. Жамоадошларимнинг барчаси яхши ўйнашди, менга ёқди. Умид қиламанки, бундай учрашувлар кўпроқ ўтказиб турилади».

    Шунингдек, Миржалол Қосимов грузиялик меҳмонлар учун ташкил этилган тадбирлар ҳақида ҳам айтар экан, улар Ўзбекистонга келиши биланоқ 1979 йилда вафот этган «Пахтакор» футболчилари дафн этилган қабристонни зиёрат қилиш истагини билдирганини қайд этди.

    «Ҳаммамиз бирга қабристонга бордик, ўтганларни ёдга олдик. Бундан эллик йил олдин Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда ‘Торпедо’ни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган ‘Динамо’ футболчилари ‘пахтакорчилар’ни яхши танир эди. Айниқса, Александр Чивадзе улар ҳақида кўп воқеаларни айтиб берди.

    ‘Пахтакор’ афсоналари ҳақида хотираларни эшитиш жуда ёқимли. Чивадзенинг айтишича, Михаил Ан аввалдан самолётда учишни ёқтирмаган экан. Парвоз вақтида самолёт атмосферадаги гирдобли ҳаракат туфайли титраб кетса, асабийлашар экан. Шунингдек, Владимир Фёдоров ҳақида ҳам кўп гаплар айтилди. Хотира — яхши нарса. Бундай учрашувлардан ўзингга кўп нарса оласан».

    Мураббий грузияликлар меҳмонларга ‘Бунёдкор’ стадиони ёқиб қолганини алоҳида таъкидлади. «‘Алания’да бирга тўп сурган дўстларим янги ўйингоҳга қойил қолди. ‘Бизнинг Грузияда ҳали бундай стадион қурилганича йўқ. Сизларга ҳавас қилса арзийди’, — деди улар. Бундай гаплар биз учун ҳам ёқимли, албатта. Ўз навбатида улар ҳам бизни меҳмонга таклиф қилди. Насиб қилса, Кутаисида жавоб учрашуви ўтказилади».

    Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь куни «Пахтакор» фахрийларининг «Динамо» (Тбилиси) клубига қарши ўтказган ўртоқлик учрашувида дуранг натижа қайд этилган эди.

    27.11.2014, 23:21   Изоҳ (0)   5640
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Австралиялик крикетчи бошига копток урилиши натижасида вафот этди

    27.11.2014, 12:53

    Алишер Усмонов: Лондон «Арсенал»идаги ҳар бир позиция кучайтирилиши керак

    24.11.2014, 17:48

    Швейцарияда футболчи ҳакамнинг юзига тўп тепгани учун 50 йилга футболдан четлатилди

    20.11.2014, 11:19

    Россиялик футболчи ўғлининг туғилган кунига тирик айиқни буюртма қилди

    18.11.2014, 08:57

    Сан-маринолик футболчилар 61 та мағлубиятдан сўнг биринчи марта дуранг натижа қайд этди

    17.11.2014, 09:00

    Шифокорлар Шумахернинг бир неча йиллик умри қолганини тахмин қилди

    04.11.2014, 09:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.