Ўқув корпуслари, илмий-тадқиқот бўлимлари, талабалар турар-жойлари, спорт объектлари, ахборот-ресурс марказлари ва олий ўқув юртлари инфратузилмасининг бошқа қисмлари бир ҳудудда жойлашганда ҳам қулайлик, ҳам самарадорлик ошади. Шу мақсадда Ўзбекистонда қурилаётган кампуслар сони ошиб бормоқда, деб хабар берди Uzbekistan Today.
Кампуслар Ўзбекистон учун янгилик эмаслиги ҳам қайд этилган. Тошкент темир йўл муҳандислари инстути, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Андижон қишлоқ хўжалиги институти ва бошқа олий ўқув юртларининг мажмуалари бунга мисол сифатида кўрсатилган.
Изоҳ (0)