Россиянинг Омск области Исилькуль районида яшовчи етти ёшли бола ток уришидан кейин танасига металл буюмлар ёпишиб қола бошлади, деб хабар бермоқда «“Газета.ru”».
«Мен буни хоҳламасам ҳам, ҳамма нарса ўзидан-ўзи пайдо бўлади. Бир куни ҳаттоки стакан менга ёпишиб қолди. У ўзидан-ўзи мен томон ҳаракатланди. Мен суперқаҳрамон бўлиш ҳақида ўйлаяпман», − деди боланинг ўзи.
Магнит-болага вилка, қошиқ ва тангалар осонлик билан ёпишиб қолади. Ҳозирда иккинчи синф ўқувчиси оғирроқ буюмларни тортишни машқ қиляпти. Шунингдек, у бошқаларни ҳам вақтинчалик магнитга айланишга ўргатаётганини айтган. Жумладан, синфдош қизлардан бирининг сўзларига кўра, машғулотлардан кейин у бурнининг учи билан қошиқни ўзига тортишни ўрганган.
Изоҳ (0)