АҚШ ва Япония қуруқликдаги кучларининг жанговар отишмалар ва ердаги операцияларини ишлаб чиқиш бўйича ўқув машғулотлари Япония шимолидаги Хоккайдо оролининг Титосе шаҳрида бошланди, деб хабар бермоқда ТАСС.
7 ноябргача давом этадиган манёврларда иккала тарафдан 1,8 мингга яқин киши иштирок этади.
Ушбу ўқув машғулотининг ўзига хос тарафи шундаки, Америка қуролли кучлари денгиз орқали уларда қатнашиши учун жанговар вертолётларни зудлик билан етказиб берди. Сўнг, уларни тезда йиғиб, полигонга етказди.
Машғулотларнинг бир босқичида япон армияси бўлинмалари америкаликларнинг ҳаводан кўрсатган ёрдами билан ҳужум ҳамда мудофаа қилиш машқларини ўтказади.
Россия чегараси яқинидаги Хоккайдо оролида Японияда қуруқликдаги кучларнинг танк ва артиллерия билан ўтказиладиган манёврлари учун мўлжалланган энг йирик полигонлари жойлашган.
Изоҳ (0)