Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида ўтказилаётган ПараОсиё ўйинларида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган ўзбекистонликлар сафи яна биттага кенгайди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Енгил атлетиканинг диск улоқтириш баҳсларида энг юқори кўрсаткич — 53,84 метрни қайд этган Ҳусниддин Норбеков ПараОсиё ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон спортчилари томонидан қўлга киритилган медаллар сони 17 тага етди.
Ўзбекистон делегацияси айни дамда 14 та олтин, иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 41 давлат орасида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)