Сирғали туманида 45 минг квадрат метр майдонни эгаллаган технопарк пайдо бўлди. Бу ҳақда туман ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади 12news.uz.
Маълум бўлишича, ушбу майдонни мебель, полиэтилен маҳсулотлар, синтепон ва бошқаларни ишлаб чиқарувчи 50 нафар тадбиркор эгаллаган.
Ҳоким сўзларига кўра, келажакда уларнинг фаолиятига кўмак бериш мақсадида «Ягона ойна» маркази, «Сирғалида тадбиркорлик қил» махсус интернет-портали, шунингдек янги саноат ҳудудлари яратилади.
«Жорий йилнинг ўзидаёқ туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 338 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Натижада 3355 та янги иш ўринлари яратилиб, у ерга коллеж битирувчилари жалб этилади», — деди Фурқат Мақсудхўжаев.
Изоҳ (0)