Россия Федерацияси ҳукумати РФга ИИН-3М тадқиқот реакторининг нурлантирилган ядро ёқилғисини келтириш бўйича Россия-Ўзбекистон битимини ратфикациялаш учун Давлат думасига киритди. Бу ҳақда «Росбалт» хабар бермоқда.
Гап Тошкент яқинида жойлашган «Foton» АЖга тегишли ИИН-3М реакторининг ядро ёқилғиси — 90 фоиз даражада бойитилган 5000 граммга яқин урандан иборат тахминан 30 литр ёқилғи ҳақида бормоқда.
Реактор, қурилма ва у учун мўлжалланган ёқилғи Собиқ Иттифоқ ўрта машинасозлик вазирлиги корхоналарида тайёрланган. Реактор 1975 йилда ишга туширилган. 2012 йилдан буён Ўзбекистон ИИН-3М реакторини фойдаланишдан чиқариш бўйича режа устида ишламоқда. Мамлакат Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг суюқ ёқилғини сақлаш бўйича талабларига жавоб бера олмаслиги туфайли, у Россияга ёқилғини қайтариб олиш илтимоси билан мурожаат қилди.
Изоҳ (0)