Мьянма давлатининг Янгон шаҳрида 19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финал учрашувларининг барчаси ўз ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун Таиланд термасига қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.
Мазкур ғалаба Ўзбекистон вакилларига мусобақанинг ярим финали эшикларини очиш билан бирга келаси йили Янги Зеландия давлатида ўтадиган Жаҳон чемпионатига ҳам йўлланмани тақдим этди.
Ўзбекистон таркибида икки голни ҳам Забиҳулло Ўринбоев киритди. Таиланднинг битта жавоб голига 47-дақиқада Самфаоди муаллифлик қилди. Ўзбекистон бундан йирикроқ ҳисобда ғалаба қозониши мумкин эди, аммо сўнгги зарбаларда аниқлик етишмади.
Лекин Ўзбекистон футболчилари муҳим натижани ушлаб қола олди.
Энди Ўзбекистон Осиё чемпионатининг ярим финалида КХДР ёшларига қарши тўп суради.
AFC U-19, чорак финал
Таиланд — Ўзбекистон: 1:2
Голлар: Самфаоди (47) — Забиҳулло Ўринбоев (6), Забиҳулло Ўринбоев (22).
Таиланд: Сонгсанчанг Раттанаи, Сафаоди Ченроп, Канну Ситтичок, Вирачат Чаоват, Сукчуаи Атхавит, Фонкам Нопфон, Жантум Прасид, Чангом Сантфарп, Лиач Шиннафат, Пинагатафо Супорн, Анмвеч Воравут.
Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Иброҳим Абдуллаев, Акромжон Комилов, Достон Турсунов, Жавоҳир Соҳибов, Аслиддин Абдиев, Отабек Шукуров, Жамшид Болтабоев, Хуршид Ғиёсов, Забиҳулло Ўринбоев, Элдор Шомуродов.
Изоҳ (0)