2014 йилнинг адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори замонавий француз ёзувчиси Патрик Модиано бўлди. Бу ҳақда Швед академиясининг доимий котиби Петер Энглунд эълон қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Адиб «ақлга сиғмайдиган инсон тақдирини ва оккупация дунёсининг асл моҳиятини ёритиб берган хотира маҳорати учун» мукофотга сазовор бўлди, дея айтилади Нобель қўмитасининг илова қилинган мактубида.
Модиано 1945 йил Франциянинг ғарбида жойлашган Булон-Биянкур коммунасида дунёга келган. Франциянинг Иккинчи Жаҳон уруши даврида оккупация қилиниши — адиб яратган асарларнинг асосий мавзуси ҳисобланади. Унинг асарлари бир неча маротаба экранлаштирилган.
Модиано ушбу йўналишда Нобель мукофотига сазовор бўлган Франциянинг 11-вакили ҳисобланади.
Изоҳ (0)