Ўзбекистон Республикқси Вазирлар Маҳкамаси Қарори билан Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтидаги махсус уруғчилик участкаси ҳудудида радиация-экологик вазиятни соғломлаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади, деб хабар бермоқда Anons.uz.
«Норма» нашрининг ёзишича, 2014—2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси махсус уруғчилик участкасида радиоактив зарарланган тупроқни хавфсиз ажратиб олиш усулларини аниқлаш ва атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш, Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича республика корхонаси ҳудудида радиоактив чиқиндилар омборини қуриш, зарарланган тупроқларни ташиб келтириш ва кўмиш, махсус уруғчилик участкасидаги ерни янгилаш борасидаги ишларни амалга ошириши лозим.
Шунингдек, ҳужжатда Ички ишлар вазирлиги, Фанлар Академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспексияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси каби давлат муассасаларига юқоридаги ишларни амалга оширишда кўмаклашиш учун қўшимча топшириқлар берилган.
Изоҳ (0)