Кеча, 29 сентябрь, душанба куни Қобулда бўлиб ўтган Афғонистоннинг янги президенти қасамёд маросимида этник ўзбек — генерал Абдурашид Дўстум вице-президентлик лавозимини эгаллаши маълум бўлди.
ИТАР-ТАСС хабарига кўра, янги президент Ашраф Ғани Аҳмадзай қасамёдидан сўнг икки вице-президент − Абдулрашид Дўстум ва Муҳаммад Сарвар Дониш ҳамда президент ёрдамчилари − Муҳаммад Хон ва Муҳаммад Муҳаққиқ «Афғонистоннинг миллий манфаатлари ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш» учун тантанали қасамёд қилган.
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси маълумотларига кўра, Афғонистонда 3 миллионга яқин этник ўзбеклар истиқомат қилади. Улар пуштунлар ва тожиклар билан биргаликда Афғонистоннинг энг йирик этник гуруҳларидан ҳисобланади.
Изоҳ (0)