Фаластин мухторияти президенти Маҳмуд Аббос БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаб, Исроилни Ғазо секторида «геноцид (одамларни қириш) уруши» ўтказаётганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, Исроил ҳарбий жиноятлари учун жазоланиши лозим. Бу ҳақда BBC ахборотига асосланиб, «РБК» нашри хабар бермоқда.
Фаластин мухторияти президенти Ғазо секторидаги зарарнинг аввалги урушларда кузатилган кўрсаткичлардан ошиб кетганини таъкидлади. «Исроил босқинчилиги тўхтатилиши, уруш давомида 1967 йил эгаллаб олинган Фаластин чегараларида мустақилликни тан олиш ҳамда унинг пойтахти этиб Шарқий Қуддусни белгилаш мақсадига эга бўлмаган музокаралардан фойда йўқ», — деди Маҳмуд Аббос.
Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман Фаластин президентининг нуқтини «ёлғонга тўла иғво» деб атади. Унинг сўзларига кўра, бундай нутқ яна бир бор президентнинг «ақл билан дипломатик битим» ишлаб чиқишда ҳамкорлик ўрнатишни истамаётганини кўрсатмоқда.
Фаластин етакчиси, ўз навбатида, БМТ Хавфсизлик кенгашининг икки давлат бўйича резолюцияси қабул қилинишига эришишини таъкидлади, бироқ бу қачон содир бўлишини айтмади.
Маҳмуд Аббос нутқ сўзлаётганида тингловчилар орасида Исроил делегацияси йўқ эди.
Изоҳ (0)