6 сентябрь, шанба куни Колумбия шимоли-шарқида кичик йўловчи самолёти ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда Terra.com.
Лайнер қулаши натижасида ўн киши ҳалок бўлган.
Араракуара шаҳридан Флоренсия шаҳрига учаётган самолёт Какета департаменти тепасида парвоз этаётиб алоқага чиқмай қўйган. Кейинроқ у Пуэрто-Сантендер шаҳридан ўн километр масофадаги чангалзордан топилган.
Бортда саккиз йўловчи ва икки нафар экипаж аъзоси бўлган.
Изоҳ (0)