Facebook асосчиси Марк Цукерберг муздек сувни устидан қуйиб юборди ва Microsoft асосчиси Билл Гейтсни ҳам шундай қилишга ундади. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Машҳур инсонларнинг бундай қилиши Шарко касаллиги — мушак фалажига қарши курашиш учун пул йиғиш кампанияси доирасида бўлиб ўтмоқда. Цукербергдан аввалроқ Microsoft раҳбари Сатя Наделла худди шундай ишни амалга оширган эди.
Ўз устидан муздек сувни қуйиб юборган киши яна уч нафар кишига худди шу вазифани 24 соат давомида қилишни юклайди. Бу ишни қила олмаганлар Шарко касаллигига қарши курашиш учун ҳайрия қилишлари керак бўлади.
Facebook асосчиси Марк Цукерберг ўз устидан муздек сув қуйиб бўлгач, Facebook бошқаруви раҳбари Шерил Сандберг, Netflix асосчиси Рид Ҳейстингс ва Microsoft асосчиси Билл Гейтсларни ҳам ўз устиларидан сув қуйишга чақирди. Маркнинг ўзи Ню-Жерси губернатори томонидан бу ишга чақирилган эди.
Изоҳ (0)