АҚШнинг Ироқдаги гуманитар операцияси бир неча минг кишига озиқ-овқат ва сув ташлашдан иборат эди, дея хабар берди «РИА Новости» АҚШ маъмурияти вакили баёнотига таяниб.
«Миссияга жалб этилган C-17 ва C-130 самолётлари тахминан саккиз минг киши учун ушбу маҳсулотларни етказиб берди», — деди вакил. Унинг сўзларига кўра, самолётлар 20 минг литр ичимлик суви ва саккиз мингта тайёр тушликни катта бўлмаган баландликдан ташлаган. Уларни АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг иккита F-18 қирувчи самолётлари кузатиб борган.
Аввалроқ Обама АҚШ диний озчиликлар геноциди олдини олиш учун Ироқда гуманитар операцияни бошлагани ва чекланган ҳарбий ҳужумларга шайлигини айтган эди.
Унинг сўзларига кўра, геноцид хавфи АҚШни вазиятга аралашишга мажбур қилган. Бундан ташқари, Ироқ ҳукуматининг «қирғин олдини олиш»ни сўраб, АҚШга мурожаат қилгани, шунингдек, Ироқда фаолият олиб борувчи америкаликлар ҳам хавф остида қолгани АҚШни ишга киришишга ундаган.
Изоҳ (0)