7 август куни Шаҳзоданинг «Шунчаки» таронасига ишланган видеоклип мухлислар эътиборга ҳавола этилди. Бу ҳақда Popcorn.uz хабар бермоқда.
Сарвар ва Комил мазкур таронанинг сўзи ва мусиқасини тайёрлашда, шунингдек, видеоклипни суратга олиш ишларида иштирок этди.
Клип «BenoMedia» студияси ижодкорлари томонидан тайёрланди. Видео ғояси Шаҳзоданинг ўзига тегишли.
Шахсан Шаҳзода ўзининг навбатдаги видеосини тайёрлашга жиддий ёндошиб, профессионаллар билан ҳамкорлик қилди.
Сарвар ва Комил сценарийни кадрда томошабинга етказиш учун оператор Беҳзод Пўлатов билан ҳамкорлик қилди. Шаҳзод Пўлатов суратга олинган видеони монтаж қилди.
Клип юқори сифатли кадрлари билан томошабин эътиборини тортади. Лекин энг асосийси клип сюжети бўлиб, у томошабинда бутун бир фильм томоша қилгандек тасаввур уйғотади.
Видео турли кутилмаган қалтис воқеаларга, таъсирчан кадрларга бой. Режиссёр Акром Шоҳназаров ёш актёрлар жамоаси — Зиёда Қобилова, Жамшид Исоходжаев, Шоҳруҳ Ҳамдамов ва Баҳрул Қурбонов билан ишлади.
Актёрлар жамоаси ҳали профессионал даражага эришмаган бўлса-да, лекин топширилган вазифани, яъни мураккаб саҳналарни ҳам маҳорат билан ижро этган.
Видеода нафақат сюжет қисмига, балки трек қисмига ҳам асосий эътибор қаратилган, яъни бу тасвирлар ҳам мутлақо ўзгача йўналишда намоён бўлади. Турли ҳиссиётлар, ички кечинмалар Шаҳзоданинг нигоҳларида акс этади. Шаҳзода ижодидаги энг шов-шувли ва таъсирчан клип айнан мазкур видео бўлиши кутилмоқда.
Видеода қаҳрамонлар диалоги, турли овозли эффектлар ҳам қўлланилган бўлиб, барча дубляж ишлари «BenoMedia» ижодкорлари томонидан тайёрланди.
Изоҳ (0)