Жаҳонгир Позилжонов жиддий мавзуни ҳазил тариқасида қўшиқ қилиб куйлади. Барча ҳаётий ҳақиқатлар мужассам қўшиқ ва клип премьераси мухлислар эътиборига ҳавола этилди. Бу ҳақда Popcorn.uz хабар берди.
«Тўртта қизим соғиниб» дея номланган қўшиқ аслида оталик бахти ҳақида. Таронада ўғил фарзандни қиздан устун кўрувчи оталар мавзуси жаранг сочади.
Қизми, ўғилми, у — фарзанд. Фарзанд эса ҳар бир инсон учун олий неъматдир. Бу борадаги ҳаётий хулосалар қўшиқда ўз аксини топган.
Видеода «Қувноқлар ва зукколар» терма жамоаси, шунингдек, Жаҳонгир Позилжонов ва Жавлон Шодмоновнинг қизлари иштирок этган.
Барчага бирдек маъқул келадиган клипда Россия шоу-бизнесида хитга айланган қўшиқ ва унинг клипига тайёрланган пародияни ҳам томоша қилиш мумкин. Бу эса кайфиятнинг кўтарилишига сабаб бўлади.
Асосий ечим ва асосий хулоса клип сўнггида намойиш этилади.
Изоҳ (0)