• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Миржалол Қосимов: «Инчеонда ўтказиладиган 17-Осиё ўйинларида чемпионликдан ўзга натижа бизни қониқтирмайди»

    1994 йил 16 октябрь Хиросимадаги «Биг Арч» стадионида бўлиб ўтган 12-Осиё ўйинларининг финал босқичида Ўзбекистон Хитойни мағлубиятга учратган эди. Миржалол Қосимов «Олам Спорт» нашрига берган интервьюсида ҳозирга қадар ягоналикни сақлаб келаётган айнан шу тарихий ғалаба ҳақида гапирди.

    Ўзбекистон терма жамоаси, 1994 йил. Фото: olamsport.com

    Ўзбекистон терма жамоаси, 1994 йил. Фото: olamsport.com

    Миржалол Қосимов: Осиё ўйинларида эришилган ютуқнинг салмоғи, унинг моҳияти қанчалик юқори эканлигини энди тушуниб етяпмиз. Бу мустақиллик йилларида эришилган дастлабки катта ютуқ эди. Ҳақиқатан ҳам, таркибимиз жуда ҳам кучли, шу билан бирга аҳил бўлган. Ғалабанинг калити ҳам шунда бўлса керак. Қолаверса, стадиондаги мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшган.

    Азамат Абдураимов. Фото: olamsport.com

    Азамат Абдураимов. Фото: olamsport.com

    — Терма жамоамиз муваффақиятида мураббийларнинг ҳиссаси қай даражада бўлган?

    Миржалол Қосимов: Терма жамоага Рустам Акрамов ва Биродар Абдураимов биргаликда устозлик қилишган. Ҳар бир рақиб жиддий тарзда ўрганилган. Назарий машғулотларда бизга рақиб ҳақида маълумотлар, тегишли кўрсатмаларни бериб боришган. Ўйлайманки, бу икки забардаст мураббийимизнинг ҳам тарихий ғалабанинг қўлга киритилишида ҳиссалари катта бўлган.

    — Ярим финал бу алоҳида мавзу. Корейсларга қарши кечган ўйинни ўша пайтда финалга қиёслашган экан...

    Миржалол Қосимов: Ҳақиқатан ҳам, ўша учрашувда кореялик футболчилар жуда кучли ўйин намойиш этганди. Дарвозамиз олдида тинимсиз хавфли вазиятларни юзага келтиришган, Шейкин жамоамизни бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолган эди. Юра «Дарвозабон — ярим жамоа» деган иборани юз фоиз оқлаган. Биз, асосан, қарши ҳужум тактикасида ҳаракат қилгандик. Чунки очиқ футбол намойиш эта олмасдик.

    Миржалол Қосимов. Фото: olamsport.com

    Миржалол Қосимов. Фото: olamsport.com

    — Орадан 20 йил ўтиб, энди бош мураббий сифатида терма жамоани Осиё ўйинларига бошлаб борасиз. Билишимизча, терма жамоа олдига катта вазифалар қўйиляпти. Мусобақага эса оз фурсат қолди. Якуний тайёргарлик режаси ишлаб чиқилганми?

    Миржалол Қосимов: Ҳақиқатан ҳам жуда қизиқ ҳолат. Ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Осиё ўйинларида ғолиб бўлиш имконияти мавжуд, дея оламан. Тайёргарлик 20 июлдан бошланади. Тошкентда ўтказиладиган бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғинига 1991—93 йилларда туғилган футболчилар таклиф этилган. Шунингдек, яна уч нафар ёши катта футболчини ҳам таркибга киритишим мумкин. Йиғин доирасида маҳаллий жамоаларимиз билан назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган. Албатта, ҳар бир терма жамоа аъзосининг олий мақсади ушбу Осиё ўйинларида зафар қучиш. Федерациямиз раҳбарияти ҳам терма жамоа олдига чемпион бўлиш вазифасини қўйган. Ўйлайманки, бу вазифани бажариб, она Ватанга ёруғ юз билан қайтамиз.

    — Сентябрь ойида ўтказиладиган 17-Осиё ўйинлари ФИФА тақвимидан жой олмаган. Бу эса футболчиларни терма жамоага узоқ муддатга таклиф қилишингизда муаммоларни юзага келтириши мумкин. Бу масалани қандай ҳал қилмоқчисиз?

    Миржалол Қосимов: Тўғри таъкидладингиз, биз ҳамиша ФИФА тақвими бўйича муаммоларга дуч келганмиз. Бўлажак Осиё ўйинлари ҳам бундан мустасно бўлмайди. Шуни тўғри англаган ҳолда асосий урғуни олий лигамизда ўйнаётган ўйинчиларга берамиз. Азиз Ҳайдаров, Виталий Денисов, Одил Аҳмедов каби легионер футболчиларимизни ўз клублари бундай узоқ муддатга қўйиб юбормайди. Шундай бўлса-да, аввало, футболчининг ўзи, кейин эса клуб раҳбарлари билан гаплашиб кўрамиз.

    — Таркибга жалб қилиниши мумкин бўлган ёши катта уч нафар футболчи масаласида бир тўхтамга келдингизми?

    Миржалол Қосимов: Миллий чемпионатимизнинг биринчи давраси якунланди. Номзод футболчиларни кузатиб бордим. 20—28 июль кунларига белгиланган йиғинимизни якунлаб олгач, мураббийлар штаби билан бирга бу масалада бош қотирамиз. Номзодлар етарли. Уч нафар ёши катта футболчини август ойида ўтказадиган йиғинимиз чоғида аниқлаб оламиз.

    — Сиз параллел равишда миллий терма жамоада ҳам фаолият юритасиз. Табиийки, айрим йиғинлар деярли бир хил вақтга тўғри келиб қолиши мумкин. Бу масаланинг ечимини қандай топмоқчи бўляпсиз?

    Миржалол Қосимов: Миллий терма жамоани ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Ҳар ойда йиғин ўтказиш тасдиқланган. Август, сентябрь ва октябрь ойларига ўртоқлик учрашувлари белгиланган. Осиё ўйинларида қатнашадиган футболчиларнинг катта қисми миллий терма жамоада ҳам ўйнайди. Ўйлашимча, бу борада муаммо бўлмайди. Осиё ўйинлари ҳам биз учун муҳим. 1994 йилги муваффақиятни такрорлаш учун астойдил ҳаракат қиламиз. Бугунга келиб шаклланган терма жамоа бу вазифани уддалашга қодир. Инчеонда ўтказиладиган 17-Осиё ўйинларида чемпионликдан ўзга натижа бизни қониқтирмайди.

    17.07.2014, 15:03   Изоҳ (0)   9136
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Реал» 3,5 млрд доллар билан дунёдаги энг қиммат спорт клуби деб тан олинди

    17.07.2014, 14:57

    ФИФА рейтингида Ўзбекистон 7 поғона юқорилаб, 52-ўринга чиқиб олди

    17.07.2014, 14:37

    ЕЧЛ: Темур Кападзенинг «Актобе» жамоаси ғолибона юришни давом эттирди

    17.07.2014, 14:05

    Равшан Эрматов ЖЧ — 2014’даги энг қаттиққўл ҳакам деб топилди

    15.07.2014, 16:08

    Бразилия жаҳон чемпионати эстафетасини Россияга топширди

    14.07.2014, 15:31

    Маракана чеҳралари: Хафа Месси, хурсанд Германия (фото)

    14.07.2014, 15:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пенсия ва нафақалар ошди, уй-жой олишда янги тизим, тадбиркорларга енгиллик: 1 июлдан қатор ўзгаришлар кучга кирди

    Ўзбекистон | 1 июл, 10:34

    Мбаппе “Ювентус”га қарши майдонга тушадими?

    Спорт | 1 июл, 10:27

    Болаликни ёдга солувчи эртак: “Мио, болагинам Мио” фильми актёрларининг тақдири қандай кечди?

    Лайфстайл | 1 июл, 10:27

    Трамп Сурияга қарши санкцияларни расман бекор қилди

    Дунё | 1 июл, 10:14

    Лукашенко аҳолини “ҳокимият учун дуо қилиш”га чақирди

    Дунё | 1 июл, 09:55

    Сўнгги “Ўргимчак одам” режиссёри Redditʼдаги биргина пост сабаб машҳур саҳнани ўзгартиргани ҳақида сўзлаб берди

    Кино | 1 июл, 09:45

    Наманганда қалбаки валюта сотувчилар қамоққа олинди  

    Ўзбекистон | 1 июл, 09:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Интер”ни мусобақадан чиқариб юборди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.