Германия канцлери Ангела Меркель жаҳон чемпиони бўлган миллий терма жамоа футболчилари билан суратга тушди. Бу ҳақда терма жамоа ўйинчиси Сами Хедиранинг Facebook’даги саҳифасига таяниб, Gazeta.ru хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, ўйин 13 июль куни Тошкент вақти билан 00:00 да Рио-де-Жанейродаги «Маракана» стадионида бўлиб ўтди.
Гарчи асосий вақтда ҳисоб очилмаган бўлса-да, мухлислар Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйинни 120 дақиқа давомида кузатишга муваффақ бўлишди ва футболдан мароқланишди.
Ўйиннинг 113-дақиқасида Марио Гётце тўпни Аргентина дарвозасига аниқ йўллади. Германия учрашув сўнгига қадар 1:0 ҳисобни ушлаб туриб, тўрт карра жаҳон чемпиони номига эга бўлди.
Изоҳ (0)