ФИФА расмий сайтида ЖЧ — 2014 мусобақасининг 3-ўрин учун кечадиган баҳсини бошқариб борадиган ҳакам номини маълум қилди. Унга кўра, Бразилия — Голландия учрашувида 43 ёшли жазоирлик ҳакам Жамел Хаймуди ишлайди. Бунгача африкалик ҳакам Бразилиядаги мундиалда учта ўйинни бошқарган: Австралия — Голландия, Коста-Рика — Англия ва Бельгия — АҚШ, деб ёзади Uff.uz.
300 дақиқа ўйин вақти давомида у 115 та фолни қайд этган, 7 та сариқ карточка кўрсатган ва битта пеналти белгилаган.
3-ўрин учун баҳс 12 июлдан 13 июлга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.
Изоҳ (0)