Beeline алоқа оператори интернет пакетларига янги нархлар жорий қилди. Шу билан бирга интернет-пакетлар ҳажми ҳам ўзгартирилган. Бу ҳақда Mobinfo.uz сайти хабар берди.
Аввал энг кичик ҳажмдаги интернет пакети 30 Мб бўлган ва у 1$ нархда сотилган. Эндиликда эса энг кичик пакет 35 Мб ва унинг нархи 1,2 долларни ташкил этади.
Энг қиммат интернет пакети ҳажми 3500 мегабайтдан 3700 мегабайтга ошган ва нархи ҳам 25 доллардан 27 долларга кўтарилган. Шу билан 1 Мб нархи тахминан 2,2 фоизга ошган.
Изоҳ (0)